2024 йилда Ўзбекистон яна газни экспортдан кўра кўпроқ импорт қилди ва соф импортёр мақомини сақлаб қолди. Импорт қиймат жиҳатдан 2,4 баробар — $1,68 миллиардгача ўсди. Экспорт ҳам ошди — $627,6 миллионгача ёки 18,4%. Хитой эса Ўзбекистон газини $726,26 миллионга сотиб олганини маълум қилди.
Ўзбекистон ички газ ишлаб чиқариш ҳажми камайиши ва импорт 1,55 млрд долларга етганига қарамай, газ экспорт қилишни давом эттирмоқда. Йил бошидан буён хорижий давлатларга «кўк ёқилғи» етказиб бериш қарийб 600 млн долларга етди. Хитой 667,4 млн долларлик ўзбек газини импорт қилганини билдирди.
Йил бошидан буён Ўзбекистонга газ импорти 1,36 млрд долларни ташкил этди, бу 2023 йил 10 ойидаги кўрсаткичдан 2,4 баравар кўп, дея хабар берди Статагентлик. «Кўк ёқилғи» экспорти 540,4 млн долларгача (+17,9%) ошди. Ҳукумат аввалроқ 2025 йилда газ экспортини тўхтатиш режасини эълон қилган эди.
Ўзбекистонга газ импорти январь-сентябр оралиғида 1,28 млрд долларни ташкил этди, бу 2023 йил тўққиз ойидаги кўрсаткичдан 3,6 баробар кўп, дея хабар берди Статагентлик. «Кўк ёқилғи» экспорти 479,5 млн долларгача (+16,5 фоиз), сентябрь учун эса (бир йил аввалгидан) 2,2 баравар ошди.
Ўзбекистонга газ импорти 1,15 млрд долларга етиб, 2023 йилнинг саккиз ойига нисбатан 5,7 бараварга ошди, деб хабар бермоқда Статистика агентлиги. Йил бошидан буён «зангори олов» экспорти ҳам 404,8 млн долларга (+7,1 фоиз) ўсди, август ойининг ўзида бу ўсиш (йилига) 2,4 баравар бўлди.
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, январь-июль ойларида Ўзбекистонга газ импорти 983,7 млн долларни ташкил этган, бу 2023 йил етти ойига нисбатан қарийб 5 баробар кўп. Йил бошидан буён «кўк ёқилғи» экспорти 323 млн доллардан ошди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан бироз камроқ.
Биринчи яримйилликда Ўзбекистонга газ импорти 809 млн доллардан ошди, бу 2023 йилнинг биринчи ярмидаги кўрсаткичдан 4 баробар кўп. «Кўк ёқилғи» экспорти июнь ойида кескин ўсиб, 181,5 млн долларни ташкил этди, бу май ойига нисбатан 24 баробар кўп.
Январь-май ойларида Ўзбекистондан Хитойга қилинган газ экспортига оид маълумотлар камида 94 млн долларга (2,6 марта) фарқ қилмоқда. «Газета.uz» бу бўйича иккала давлатнинг 2020−2024 йилларда берган маълумотларини солиштирди ва тафовут 538 млн долларга етганини аниқлади.
2024 йилнинг дастлабки тўрт ойида Ўзбекистонга газ импорти 460 млн доллардан ошди (апрелда — 102,6 млн доллар), бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 3 баробар кўп. Бу даврда «мовий ёнилғи» экспорти 52,3 млн долларни ташкил этди. Етказиб беришдаги фарқ 410 млн долларга етди.
2024 йилнинг дастлабки уч ойида Ўзбекистонга газ импорти 360 млн доллардан ошди (мартда — 152,9 млн доллар), бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2,4 баробар кўпдир. Бу даврда «мовий ёнилғи» экспорти 45,4 млн долларни ташкил этди. Етказиб беришдаги фарқ 314,8 млн доллар бўлди.
Август ойида Ўзбекистон Хитойга 75,27 миллион долларлик газ етказиб берди. Йил бошидан буён газ экспорти 370,57 миллион долларни ташкил этди, бу 2022 йилнинг шу даврига нисбатан 1,6 баробарга кам.
Ўзбекистон май ойида Хитойга табиий газ экспортини оширди. Қиймат жиҳатидан етказиб бериш 78,16 млн долларгача ошган, бу апрель ойига нисбатан қарийб 2 баробар кўпдир. Мамлакатда газ қазиб олиш ҳажми эса, аввал хабар қилганимиздек, пасайишда давом этмоқда.
Ўзбекистон яна Хитойга газ экспорт қилишини бошлади. Апрель ойида газ экспорти ҳажми 40,5 млн долларгача етганди.
Ўзбекистон ва Хитойнинг газ экспорти бўйича маълумотлари 159,5 млн долларга фарқ қилмоқда. Энергетика вазири Хитой статистикада туркман газининг транзитини ҳисобга олганини маълум қилди. «Газета.uz» ҳисоблаб, ҳатто транзитни қўшганда ҳам статистика кескин фарқ қилаётганини аниқлади.
21 январдан бошлаб Ўзбекистон Туркманистондан газ импортини қайта тиклади, бироқ ҳозирча газ совуқ кунларгача бўлган босимдан пастроқ. Газ етказиб бериш 12 январь куни тўхтатилганди.
2022 йилда Ўзбекистоннинг Хитойга қувур орқали газ етказиб бериш ҳажми 1,07 млрд долларни ташкил этди, бу 2021 йилга нисбатан 33,9 фоизга кўпдир.
Ўзбекистон ноябрда Хитойга 39,6 млн долларлик газ экспорт қилганини маълум қилди. Хитой томони эса қарийб уч баравар юқори — 114,2 млн долларлик кўрсаткични келтирди. Давлат статистика қўмитаси бу фарқ бўйича изоҳ берди.
10 ой давомида Ўзбекистон 841 млн долларга 4 млрд кубометр газ экспорт қилди. Бу мамлакатдаги умумий ишлаб чиқаришнинг деярли ўндан бир қисмидир. Газнинг деярли бутун ҳажми Хитойга юборилади, аммо икки мамлакат статистикаси бир-бирига тўғри келмаяпти.
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон маҳаллий саноатни ривожлантириш учун газ ва пахтани экспорт қилмаётганини билдирди. Ўз навбатида, Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, саккиз ойда хорижга газ етказиб бериш қиймат жиҳатдан 60,9 фоизга — 645,9 млн долларга ошган.
Январь-апрель ойларида Ўзбекистон Хитойга 132,8 млн долларлик табиий газ етказиб берди. Натижада мамлакат Хитойнинг газ импортёрлари орасида кучли бешликка кирди. Аввалроқ, расмийлар ёқилғи экспортин ички бозор ва қайта ишлаш фойдасига қисқартирилиши ҳақида маълум қилган эди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг